30.04.2024 22:04
1418
Теглар
«Реал» «Бавария»га кетма-кет 7 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти. ЕЧЛнинг классик тўқнашуви олдидан

Бугун, 30 апрел оқшомида Чемпионлар лигаси яримфинал баҳсларига старт берилади. Мюнхенда турнирнинг классик тўқнашуви кузатилади – «Бавария» «Реал»ни қабул қилади.

«Бавария» учун ушбу яримфинал Чемпионлар лигаси тарихидаги 13-тўқнашув бўлса, бу борада фақат «Реал» уларни ортда қолдиради – испанлар бу босқичда 17-маротаба иштирок этишмоқда. Бу қарама-қаршилик «Бавария» ва «Реал» ўртасида Чемпионлар кубоги ва Чемпионлар лигасидаги 8-яримфинал саналади. Турнирда бошқа бирорта жуфтлик бу даража кўп учрашмаган.

Эътиборлиси, «Реал» «Бавария»га кетма-кет 7 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти ва бу баҳслар плей-офф босқичида ўтказилган.

Тахминий таркиблар

Чемпионлар лигаси. Яримфинал

Биринчи ўйин

30 апрел (сешанба)

«Бавария» - «Реал»

Ўйин бошланиш вақти: 23:59

ТВ-трансляция: Спорт

«Бавария»: Нойер; Киммих, Ким, Дайер, Мазрауи; Павлович, Горецка; Сане, Мусиала, Геррейру; Кейн

Ўйнамайди: Боэй (жароҳат), Коман (жароҳат), Сарр (жароҳат)

«Реал»: Лунин; Васкес, Начо, Чуамени, Рюдигер, Менди; Вальверде, Кроос, Беллингҳем; Винисиус Жуниор, Родриго

Ўйнамайди: Карвахал (дисквалификация), Алаба (жароҳат).

Жавоб учрашуви: 8 май (чоршанба)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар