30.04.2024 14:19
3321
Теглар
Нигерияга жамоанинг собиқ футболчиси бош мураббий этиб тайинланди

Финиди Жорж Нигерия миллий жамоаси бош мураббийига айланди.

Собиқ футболчи бунгача 6 ойдан ортиқ вақт давомида бош мураббий Жозе Сантуш Пезейрунинг ёрдамчиси сифатида ишлаган. Пезейру Африка Кубогидаги қониқарсиз натижадан сўнг лавозимини тарк этганди. 

Жорж футболчи сифатида Нигерия миллий жамоаси сафида 62 та ўйинда майдонга тушган. У жамоа билан Африка Кубогида олтин, кумуш ва икки бор бронза медалини қўлга киритган. Бундан ташқари яримҳимоячи иккита жаҳон чемпионатида иштирок этган — 1994 ва 1998 йилларда.

Жорж клублардаги фаолиятида «Аякс» ва «Бетис»да ўйнаган.

53 ёшли мутахассиснинг янги лавозимдаги биринчи вазифаси — ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида ЖАР ва Бенинга қарши икки ўйинда ғалаба қозониш.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар