30.04.2024 13:09
11028
«МЮ»нинг янги раҳбарияти 3 футболчидан бошқа ҳаммани сотишга тайёр

«Манчестер Юнайтед»да фақат 3 ўйинчига тегиб бўлмайди.

Тhe Telegraph хабарига кўра, манкунианликлар ҳар қайси футболчи бўйича таклифларни тинглашга тайёр. Янги раҳбарият ёзги трансфер ойнасига мослашувчан ҳолда ёндашишга тайёр. Бунга жиддий молиявий чекловлар ва Чемпионлар Лигасига йўлланма ололмаслик эҳтимоли сабаб бўлмоқда.

Шу билан бирга «МЮ» ҳужумчи Расмус Ҳойлунд, вингер Алехандро Гарначо ва яримҳимоячи Кобби Майнуни ҳар қандай ҳолатда ҳам таркибда сақлаб қолиш ниятида. Уларнинг атрофида кўп йиллар давомида муваффақиятли жамоа қуришга умид қилишмоқда. 

«Юнайтед» Маркус Рэшфордни сотишга фаол ҳаракат қилмайди, лекин таклифларни кўриб чиқади. Асосий тўсиқ ҳужумчининг маоши бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, инглиз клуби Саудия клубларининг ёздаги фаоллигини кутмоқда, чунки бошқа лигалар Каземиро каби юқори маош олувчи футболчиларни сотиб олишга қизиқмаса керак.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар