Маттеус «Бавария» — «Реал» баҳсида Мюнхен клубини фаворит деб атади
Лотар Маттеус «Бавария»ни «Реал»га қарши ўйин фаворити деб билади.
Жамоалар Чемпионлар Лигасининг яримфиналида тўқнаш келишади. Биринчи ўйин бугун, 30 апрел куни бўлиб ўтади.
«Бавария»нинг собиқ яримҳимоячиси мюнхенликларни бу тўқнашувда «кичик фаворит» деб атади ва Мадрид клуби жаҳоннинг энг яхши жамоаси «Манчестер Сити»ни омад эвазига ортда қолдирганини айтди.
«Мен «Бавария»нинг кийиниш хонасидаги кайфият узоқ вақтдан бери яхши эканини эшитдим. Тухел ва ўйинчилар бир-бирларини яхши кўриб қолишган. Аввал бундай эмасди», — дея қўшимча қилди собиқ футболчи.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар