30.04.2024 21:00
1462
Теглар
Левандовски «Боруссия» эмас, «Бавария»нинг ЕЧЛ ғолиби бўлишини кутмоқда: «Дортмунддан кўра, Мюнхен юрагимдан кўпроқ жой олган»

Роберт Левандовски Чемпионлар лигасида Германиянинг қайси клуби чемпион бўлишини кутаётганини айтди.

– «Бавария» ёки «Боруссия»дан қайси бири ЕЧЛ ғолиби бўлишини истайман? «Бавария» сафида 8 йил ўйнадим. Шу боис Дортмунддан кўра, Мюнхен юрагимдан кўпроқ жой олган. «Бавария»ни айтган бўлардим», - дейди Левандовски Bild билан интервюда.

Маълумот учун, ЕЧЛ яримфинали доирасида «Бавария» бугун, сешанба оқшомида (23:59) «Реал»га қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар