30.04.2024 10:05
3280
Теглар
«Лестер» 8-бор Чемпионшип ғолиби бўлди ва бу борада «Ман Сити»ни ортда қолдирди

«Лестер» мавсум якунига бир ўйин қолганида чемпионликни қўлга киритди.

Энсц Мареска бошчилигидаги жамоа Чемпионшипнинг 45-тури доирасидаги ўйинда «Престон»ни (3:0) мағлуб этиб, турнир жадвалида 1-ўринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи поғоналардаги «Ипсвич» ва «Лидс» «тулкилар»дан ўзиб кетиш имкониятини йўқотди. 

«Лестер» ҳисобида 97 очко бор ва яна битта ўйин ўтказади – ўз майдонида «Блэкберн»га қарши. Жамоанинг турнирдаги энг яхши тўпурари 37 ёшли Жейми Варди бўлиб, у 18 та гол урди.

Ўтган турда «Лестер» АПЛга қайтишни кафолатлади: жамоа 2022/23 йилги мавсум охирида Англия юқори дивизионини тарк этганди. 

«Лестер» 8-марта Чемпионшипда ғолиб бўлди ва бу борада 7 та чемпионликка эга «Ман Сити»ни ортда қолдирди. 

Маълумот учун, Чемпионшипда кетма-кет тўртинчи мавсум Премер-лигадан тушган жамоа ғолиб бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар