«Ўйинга муносабатимиздан мамнунман, аммо кўпроқ вазият кутгандим» — Хави «Валенсия» билан баҳсдан сўнг
«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 33-туридан ўрин олган «Валенсия»га (4:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Яккакурашлардан кўра «Валенсия»нинг блоклари тўсқинлик қилди. Улар буни ўз ўйинларининг асосий элементига айлантиришган. Улар керакли тайёргарликка эга ва шунинг учун 4-5 та имконият яратишди.
Ўйинга муносабатимиздан мамнунман. Индивидуал хатолар бўлди, лекин яхши ташкил этилган ўйин ва ҳужумни намойиш этдик. Хотиржамроқ ҳаракат қилишимиз керак.
Фермин жуда яхши ўйнади. У бўш ҳудудлардан унумли фойдаланди.
Имкониятлар яратдик, лекин кўпроқ нарса кутгандик. Аммо, умуман олганда, ўйин муваффақиятли бўлди», — деди каталонияликлар устози DAZN эфирида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар