29.04.2024 20:25
3584
Теглар
Ўзбекистон кубоги. ОКМК қуйи лига клублари йиғилган гуруҳдан чиқа олмади, 1/8 финалга чиққан барча жамоалар маълум

Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасида иккита гуруҳда баҳслар якунига етиб, 1/8 финалга йўлланма олган барча жамоалар номи маълум бўлди.

Тур сенсация ОКМК - «Бухоро» ўйинида кузатилди. Гуруҳ босқичидаги барча уч ўйинини ҳам Олмалиқда ўтказган Миржалол Қосимов шогирдлари Про лига вакили «Бухоро» билан ўйинда 90+7-дақиқада рақиб дарвозабони Ширинбой Абдуллаевнинг зарбасини ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқаришди. Шу куни Улуғбек Бақоев шогирдлари 81-дақиқада Пўлатовнинг четлатилишидан кейин 10 киши бўлиб қолганди.

 Шу тариқа, ўтган турда «Орол-Академия»ни 16:0 ҳисобида мағлуб этган Олмалиқ клуби 3-ўринни эгаллаб, гуруҳда қолиб кетди.

Ўзбекистон кубоги. 3-тур

Орол – Наманган ФА – 3:2

Голлар: Мийирбек Калмурзаев, 27 (1:0),  Норхон Шерипов, 38 (2:0), Маъмуржон Зокиржонов, 49 (2:1), Азизбек Умирбеков, 72 (3:1), Учқунжон Зокиржонов, 89 (3:2)

Хоразм – Цементчи – 3:1

Голлар: Бобур Фарҳодов, 11 (1:0), Бобур Фарҳодов, 23 (2:0), Миржалол Қосимов, 57 (2:1), Исса Диамоутене, 65 (3:1)

Машъал – Орол Академия - 8:0

Голлар: Анвар Муродов, 3 (1:0), Анвар Муродов, 24 (2:0), Анвар Муродов, 31 (3:0), Анвар Муродов, 36 (4:0), Бабатунде, 40 (5:0), Сарварбек Бекчанов, 61 (6:0), Асадбек Самариддинов, 67 (7:0), Ҳумоюн Муртозаев, 76 (8:0)

ОКМК – Бухоро 2:2

Голлар: Азиз Холмуродов, 71 (1:0), Диёрбек Жалолиддинов, 78 (1:1), Ариҳиро Сентоку, 82 (2:1), Ширинбой Абдуллаев, 90+7 (2:2)

Четлатиш: Иззатилло Пўлатов, 81 (Бухоро).

Гуруҳлардаги вазият:

1/8 финалга чиққан барча 16 жамоа:

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар