29.04.2024 16:13
1848
Теглар
Тухел «Реал» билан ўйин олдидан: «Яримфинал баҳси ҳам финалга ўхшайди. Мақсад – «Уэмбли»га бориш»

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел ЕЧЛ яримфинали доирасидаги «Реал»га қарши ўйин олдидан мақсади турнир финалига чиқиб, ғолиб чиқиш эканини яширмади.

«Яримфинал баҳси ҳам финалга ўхшайди. Бу баҳсда ҳам худди финалда тўп сургандек ўйнашни истаймиз.

«Реал»га қарши баҳсга ҳали жавоб ўйини бор, деган хаёл билан майдонга тушмоқчи эмасмиз. Ҳар бир ўйинга алоҳида қараймиз. Эртага бор кучимизни берамиз.

Мақсадимиз «Уэмбли»га бориш ва у ерда ғалаба қозониш. Биз бунга тайёрмиз, ўзимизга бўлган ишонч юқори. «Арсенал»ни мағлуб этиш муҳим эди, кейинги қадам – «Реал». Ўйинга яхши тайёргарлик билан тушиш керак», - дейди Тухел.

Маълумот учун, «Бавария» - «Реал» баҳси 30 апрел, сешанба оқшомида Мюнхенда ўтади. Яримфиналнинг жавоб баҳси 8 май куни Мадридда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар