Осиё Кубоги U-23. Япония Ўзбекистоннинг финалдаги рақибига айланди
Қатарда ўтаётган U-23 Осиё Кубогида иккинчи яримфинал баҳси якунланди ва унда Япония Ироқ устидан ишончли ғалабага эришди.
Кунчиқар юрт вакиллари финалга чиқишдан ташқари Парижда ўтадиган Олимпиадага ҳам йўлланма қўлга киритишди.
Япония 3 май куни бўлиб ўтадиган қитъа кубоги финалида Ўзбекистон билан тўқнаш келади. 3-ўрин учун Ироқ ва Индонезия ўзаро баҳс олиб боришади ҳамда ушбу беллашув ғолиби ҳам Олимпиада йўлланмасига эга чиқади.
Осиё Кубоги U-23. Яримфинал
Япония — Ироқ 2:0
29 апрел, «Шайх Жассим бин Ҳамад»
Голлар: Ҳосоя (28), Араки (42).
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар