«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 35-туридан ўрин олган «Ноттингҳэм Форест»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Қийинроқ бўлди, лекин шундай кечишини билардик. Гўёки бир неча соат олдин Брайтонда ўйнаётгандик, шунинг учун бу лигада ҳар доим қийин.
Жарима майдончамизни жуда яхши ҳимоя қилдик. Айниқса, Аканжи, Аке ва Гвардиол. Охирги ярим соатда Бернарду Ковачичга марказда ёрдамлашди ва шундан кейин ўйинни яхшироқ назорат қилдик. Биз тўп билан тирик жамоамиз.
Бизда жуда кўп ўйинлар бор, бугун кўп сабабларга кўра қийин бўлишини билардик. Лекин бу ғалабани қабул қиламиз ва давом этамиз.
Агар сиз яхши ўйнасангиз ва ўйинни назорат қилсангиз, босимни ҳис қилмаслигингизни айтишади. Агар ёмон ўйнасангиз, босим ҳис қилаётганингиз ҳақида гапиришади.
Муайян дақиқаларда қийналишимиз керак эди. Майса қуриб қолгани бизга фойда келтирди, шу сабабдан рақиб баъзи имкониятларни бой берди. Майдоннинг ҳолати сабаб омадимиз келди», — дея «шаҳарликлар» устозининг сўзларини келтиради ВВС.