Штефан Эффенберг «Бавария» Чемпионлар Лигасида «Реал»ни мағлуб этишига ишонмоқда.
Жамоалар мусобақанинг яримфиналида тўқнаш келишади. Биринчи ўйин 30 апрел куни бўлиб ўтади.
«Реал» «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, энг қийин вазифасини бажариб бўлганига қўшилмайман. Мадрид клубига чоракфиналда омад кулиб боқди. Пеналтилар сериясида ғалаба қозонганингизда, бошқа танловингиз қолмайди: сизга омад кулиб боққанини тан олишингиз керак. «Сити»ни энг чақилмас ёнғоқ деб айтмаган бўлардим. Аммо спортда жамоалар даражасидан қатъи назар назорат қилиб бўлмайдиган кўплаб омиллар ҳам бор.
«ПСЖ» ва «Барса» ўртасидаги биринчи ўйиндан сўнг ҳамма Хави жамоасининг кейинги босқичга чиқишига ишонганди. Ва нима бўлганини кўринг. Шунинг учун мен ҳеч кимни фаворит деб айтмаган бўлардим.
Прогноз? Қўшимча бўлимлар бўлади ва «Бавария» пеналтилар сериясида ютади», — дея мюнхенликлар собиқ футболчисининг сўзларини келтиради AS.