«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 35-туридан ўрин олган «Тоттенҳэм»га (3:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу стадионда ўйнаш жуда қийин. Қойилмақом атмосфера, ажойиб жамоа.
Биринчи бўлимда жуда самарали ўйнадик, ҳақиқатан ҳам уюшқоқ эдик. Иккинчи бўлим ҳам яхши бошланди, ўйинни тўлиқ назорат қилиб олдик ва 4-голни уришимиз мумкин эди. Кейин индивидуал хатолик юз берди ва ўйин жонланди. Шундан пайтда ўйинни бошқаришингиз ва баъзида бироз омадга ишонишингиз керак.
Иккинчи тўпни яна ноодатий хато натижасида ўтказиб юбордик. Ва уёғига фақат ибодат қилиш қолди. Жарима майдончамизни ҳимоя қилдик. Рақиб бор кучини олдинга ташлади. Ромеро сўнгги 25 ёки 30 дақиқада ҳужумчи сифатида ўйнади, ҳамма нарса бўлиши мумкин эди.
Катта ғалабаларга эришиш учун шундай дамларни бошдан кечириш керак. Мен жуда хурсандман, бугун фахрланадиган нарса бор, бу кун мухлисларимиз учун жуда муҳим. Умид қиламанки, улар ажойиб оқшомдан завқ олишди», — дея «тўпчилар» устозининг сўзларини келтиради Sky Sports.