«ПСЖ» Заир-Эмери билан шартномани узайтирди
Уоррен Заир-Эмери «ПСЖ» билан шартномасини узайтирди.
Париж клуби 18 ёшли яримҳимоячи билан янги келишув имзолаганини малум қилди. Битим 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Заир-Эмери 2022 йилнинг августида, 16 ёшу 5 ойлигида парижликларнинг катталар жамоаси сафида илк бор майдонга тушган ва клуб тарихидаги энг ёш дебютантга айланган.
Ўшандан бери яримҳимоячи парижликлар сафида 69 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар