Таиландда ўтаётган футзал бўйича Осиё Кубогида 3-ўрин учун баҳс якунланди.
Унда Ўзбекистон миллий жамоаси қўшни Тожикистон билан тўқнаш келди ва голларга бой дербининг сўнгги дақиқасида мағлубиятдан қутулиб қолди, сўнг пеналтилар сериясида Элмуродовнинг сейвлари эвазига ғалабани илиб кетди.
Шу тариқа Ўзбекистон қитъа чемпионатида 6-бор бронза медалини қўлга киритди.
Финалда 12 карра чемпион Эрон мезбонларга қарши тўқнаш келади.
Футзал бўйича Осиё Кубоги. 3-ўрин учун
Тожикистон — Ўзбекистон 5:5
Пеналтилар серияси — 3:1.
28 апрел. Бангкок
Голлар: Илҳом Ҳамроев (2), Элбек Тўлқинов (5), Меҳрож Худойбердиев (24), Ихтиёр Ропиев (27, пеналти), Акбар Усмонов (40) — Самандар Ризомов (10, 30, 34), Комрон Алиев (22), Умид Қўзиев (35).
Ўзбекистон — Аббос Элмуродов, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Элбек Тўлқинов, Суннат Анваров, Фазлиддин Ботиров, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Аброр Аҳметзиянов, Меҳрож Худойбердиев, Самариддин Беркинов.