27.04.2024 16:08
1705
Теглар
«Осиёда футзал даражаси анча ўсган» – Хосе Венансио Лопес Тожикистон билан ўйин олдидан

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

«Ўйлайманки, икки жамоа иштирокидаги навбатдаги учрашув ҳам тенг курашларга бой бўлади. Чунки Тожикистон билан кўп ўйинлар ўтказганмиз. Уларда рақобатбардош, ҳужумкор жамоа бор, керак вақтда агрессив бўла олишади ва жуда яхши ҳимояланишади. Бироқ ғалаба қозонишимизга ишончим комил.

Биринчи навбатда оғир учрашувдан сўнг эртанги баҳсга жисмоний ва руҳий жиҳатдан тайёрланишимиз, кўпроқ энергия йиғишимиз ва ўйингача тикланишимиз керак.

Ушбу Осиё кубогидан мамнунман. Турнир шуни кўрсатдики, Осиёда футзал даражаси анча ўсган. Ўйлашимча, ОФК ёшлар жамоалари ўртасидаги турнирларга кўпроқ эътибор қаратиши лозим. Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати ушбу қитъада футзалнинг янада ривожланишига ёрдам беради», - дея испаниялик бош мураббийнинг сўзларини келтирган ЎФА матбуот хизмати.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги футзал бўйича Осиё кубоги 3-ўрин учун баҳси эртага, 28 апрел куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар