«Ливерпул» Слот учун «Фейеноорд»га 15 миллион евро тўлайди
«Ливерпул» клуби Арне Слот учун «Фейеноорд»га қанча тўлаши маълум бўлди.
Инсайдер Фабрицио Романога кўра, Слот нидерландиялик энг қиммат мураббийга айланади. Инглиз клуби бош мураббий учун Нидерландия клубига 15-13 миллион евро миқдорида товон пули тўлайди.
45 ёшли мураббий мавсум якунлагач, мерсисайдлар бош мураббийига айланади.
Аввалроқ, Юрген Клопп мавсум якунида «Ливерпул»ни тарк этиши хабар қилинганди. Немис мураббийининг амалдаги келишуви 30 июнга қадар амалда бўлади.
Маълумот учун, Арне Роттердам клубини 2021 йил қабул қилиб, ўтган мавсум жамоани чемпионга айлантирганди. «Фейеноорд» жорий мавсум пешқадам ПСВдан 9 очкога ортда қолиб, 2-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар