Юрген Клопп «Вест Ҳэм»га қарши ўйиндан (2:2) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.
– Албатта, жуда ҳам хафаман. Фикримча, бугун фақат битта жамоа ютишга ҳаракат қилганини барча кўрди. Бугунги баҳс оғир кечди, шунга қарамай йигитлар ўз вазифаларини яхши бажаришди. Йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик.
Салоҳ билан тортишувда нима рўй берди? Йўқ, ҳеч нарса дея олмайман, биз аллақачон буни кийиниш хонасида ўзаро гаплашиб олдик. Бу масала ёпиқ.
Чемпионлик кураши? Очиғини айтсам, жадвалга қарашга ҳушим ҳам, кайфиятим ҳам йўқ. Бугун ютиш шартлигини билардик. Кейинги ўйинларда яхшироқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз», - дейди Клопп.
Клопп шогирдлари кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам очко йўқотиб, чемпионлик курашидан деярли чиқишди. Мерсисайдлар ҳисобида 35 ўйинда 75 очко бор ва клуб 3-ўринда бормоқда. «Арсенал» 34 ўйиндан кейин 77 очко билан пешқадам бўлса, 33 ўйинда 76 очко тўплаган «Ман Сити» 2-ўринда бормоқда. «Вест Ҳэм» 8-ўринда бормоқда.