27.04.2024 13:36
7193
Теглар
«Чемпионлар лигасида бу голни бекор қилишмасди. Рақибдан кучли эдик». Кубо «Реал» ғалабага ҳақли эмасди деб ҳисобламоқда

Ла Лига доирасидаги «Реал Сосиедад» - «Реал» (0:1) ўйинидан кейин мезбонлар аъзоси Такефуса Кубо ҳакам унинг голини бекор қилиб, хато қилганини айтди.

32-дақиқада Андер Барренечеа Орельена Тчуаменидан тўпни олиб қўйгач, Такефусе Кубо Кепа Аррисабалага дарвозасини ишғол этди. Аммо ҳакам Хосе Мунуэра Монтеро видеотакрорни кўргач, Тчуаменига нисбатан қоида бузилган деб ҳисоблаб, япониялик футболчининг голини бекор қилди.

«Жуда ҳам афсусланарди. Ўйинни томоша қилганлар ғалабага биз ҳақли бўлганимизни тушунади. Мен гол урдим, яна 2-3та имкониятимиз бўлди. «Реал»га эса омад кулиб боқди. 90 дақиқа ичида уларда 1 ёки 2та голли вазият бўлди. Улардан кучли эдик, аммо асосийси натижа бўлиб қолади. 

Барренечеа тўпни олишга уринганди. Тўпни йўқотган ўйинчи (Тчуамени – tribuna.uz) ўша вазиятни бой берганди. Чемпионлар лигасида бу голни аниқ бекор қилишмасди. Бундай мағлубиятлар еврокубокларга чиқишимизга тўсқинлик қилади», - дейди «Реал Сосиедад» ўйинчиси.

Маълумот учун, Сан-Себастиян клуби Ла Лигада 51 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар