Германия чемпионига айланган «Байер» Бундеслига доирасида кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эриша олмади.
Хаби Алонсо шогирдлари Леверкузенда «Штутгарт»ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга жуда яқин эди. Аммо бу сафар ҳам леверкузенликлар сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолишди. Андрих 90+6-дақиқада ҳисобни тенглаштирди – 2:2.
Шу тариқа, «Байер»нинг Европа топ-5 чемпионатларидаги кетма-кет мағлубиятсиз серияси 46та ўйинга етиб, клуб рекордини янгилади.
Леверкузен клуби 81 очко билан 1-ўринда бўлса, «Штутгарт» 64 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Бундеслига. 31-тур
Байер – Штутгарт 2:2
Голлар: 0:1 – 47 Фюрих, 0:2 – 56 Ундав, 1:2 – 61 Адли, 2:2 – 90+6 Андрих.
Байер – Градецки, Фримпонг (Телла, 89), Та (Инкапиэ, 46), Тапсоба, Коссуну, Гримальдо (Станишич, 89), Хофманн (Виртц, 74), Андрих, Паласиос, Адли, Шик (Бонифасе, 74).
Штутгарт – Нюбель, Стергиу (Мвумпа, 81), Антон, Ито, Миттельштедт, Каразор, Фюрих (Руо, 81), Мийо (Дауд, 74), Левелинг, Гирасси, Ундав (Чжон Ву Ен, 74).
Огоҳлантиришлар: Паласиос (31), Ундав (41), Коссуну (42), Андрих (58), Мийо (69), Хаби Алонсо (70), Миттельштедт (77), Инкапиэ (83).