Премьер-лига 35-тури доирасида «Ливерпул» сафарда «Вест Ҳэм» меҳмони бўлди.
Лондондаги учрашувда Боуэн ҳисобни очган бўлса, Робертсон фарқни тенглаштирди. Ареолянинг автоголидан кейин меҳмонлар ҳисобда олдинга чиққан бўлса, 77-дақиқада Антонио мезбонларга дуранг натижани келтирган гол муаллифи бўлди – 2:2.
Шу тариқа, Клопп шогирдлари кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам очко йўқотиб, чемпионлик курашидан деярли чиқишди. Мерсисайдлар ҳисобида 35 ўйинда 75 очко бор ва клуб 3-ўринда бормоқда. «Арсенал» 34 ўйиндан кейин 77 очко билан пешқадам бўлса, 33 ўйинда 76 очко тўплаган «Ман Сити» 2-ўринда бормоқда. «Вест Ҳэм» 8-ўринда бормоқда.
АПЛ. 27 апрел
Вест Ҳэм – Ливерпул – 2:2
Голлар: 1:0 – 43 Боуэн, 1:1 – 48 Робертсон, 1:2 – 65, автогол Ареоля, 2:2 – 77 Антонио.
Вест Ҳэм – Ареоля, Цоуфал, Огбонна, Зума, Эмерсон, Соучек (Уорд-Проуз, 74), Лукас Пакета, Алварес, Қуддус, Боуэн, Антонио.
Ливерпул – Алиссон, Александер-Арнолд (Гомес, 79), ван Дейк, Куанса, Робертсон, Эндо (Нуньес, 79), Мак Аллистер, Гравенберх, Эллиотт, Диас (Салоҳ, 79), Гакпо.
Огоҳлантиришлар: Эндо (30).