26.04.2024 11:58
4250
Теглар
Ракитич: «Барса» 2018 ва 2019 йилларда ЕЧЛни ўз айби билан бой берган. Эҳтимол, ғалаба қозонишдан чарчагандик»

Иван Ракитич «Барселона» ўз вақтида ғалаба қозонишдан чарчаганини тан олди.

«Биз 2018 ва 2019 йилларда Чемпионлар Лигасини ўз айбимиз билан бой бергандик. Рақибларимиз, албатта, ғалаба қозонишга ҳақли эдилар, аммо биз етарлича ҳаракат қилмаганмиз, деган ҳис бўлган. 

Эҳтимол, ғалаба қозонишдан чарчагандирмиз. Кўп ютсангиз, концентрацияни йўқотасиз, деталларга эътиборсиз бўласиз. 

2015 йилдан кейин ЕЧЛни юта олмаганимизнинг сабабларидан яна бири босимдир, чунки «Реал» кўп бор бу турнирни ютган», — дейди «Барселона» собиқ яримҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар