26.04.2024 17:33
3544
Теглар
«Майнц» стадионининг яқинидан 500 кглик бомба топилди

«Майнц» стадионининг яқинидан авиабомба топилди. 

Чоршанба куни «Мева Арена» стадиони яқинида 2-жаҳон урушида портламай қолган ярим тонналик бомба топилди, деб хабар бермоқда Sport1. 

Бомба жума куни зарарсизлантирилиши кутилмоқда. Шунингдек, ҳудуднинг 4600 га яқин аҳолиси вақтинчалик эвакуация қилинади. 

Майнцликлар 28 апрел, якшанба куни Бундеслига 31-тур доирасида «Кёлн»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар