27.04.2024 02:38
3803
Теглар
«Лестер» АПЛга қайтди

«Лестер» келаси мавсумда АПЛда ўйнайди.

45-турда «Лидс» «Куинз Парк Рейнжерс»га (0:4) мағлуб бўлгач, Энцо Мареска шогирдлари Чемпиошипда камида 2-ўриндан жой олишни кафолатлашди.

«Лидс» турнир жадвалида пешқадам «Лестер»дан 4 очко ортда қолмоқда ва бир ўйинда рақибига етолмайди. 

«Лестер» ҳисобида 94 очко бор ва «тулкилар» яна иккита ўйин фўтказади. 

Шу тариқа «Лестер» Чемпионшипга тушиб кетганидан бир йил ўтиб яна Премер-лигага қайтадиган бўлди: жамоа 2022/23 йилги мавсум якунида Англия олий дивизионини тарк этиб, 18-ўринни эгаллаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар