Жейми Каррагер Арне Слотнинг «Ливерпул» бош мураббийи этиб тайинланиши ҳақида гапирди.
Аввалроқ «Фейеноорд» устози Мерсисайд клубида Юрген Клоппнинг ўрнини эгаллашга асосий номзод эканлиги хабар қилинганди.
«Менимча, «Фейеноорд»дан «Ливерпул»га ўтиш — катта сакраш. Бу шуни кўрсатадики, футболда ҳақиқий топ-менежерлар дефицит.
Дастлаб мураббий сифатида ўзининг биринчи тўлиқ мавсумини ўтказаётган Хаби Алонсо номзоди ҳақида гап кетди. «Спортинг»дан Аморим ҳам айтилди, лекин у 38 ёшда. Энди Слот фаворитга ўхшайди.
Менимча, бу ҳолат икки марта Ла Лига чемпионлиги ва УЕФА Кубоги ғолиблигидан кейин Бенитеснинг, Дортмунд билан Чемпионлар Лигаси финалидан кейин Клоппнинг келганига ўхшамайди.
Ўшанда «Ливерпул» бошқа даражада эди. Унда биз кучли тўртликка киришга ҳаракат қилардик. Ҳозир «Ливерпул» бошқа савияда. Улар Премер-лигада ғолиблик учун курашмоқда ва Чемпионлар Лигасининг кейинги мавсумида ҳеч бўлмаганда чоракфиналга чиқишни кутишади.
Бу — Слотт учун катта сакраш, лекин у — зўр мураббий ва ўзи ишлаган клубларида ажойиб натижаларга эришганлиги аниқ. Кўрамиз», — деди мерсисайдликларнинг собиқ ҳимоячиси Sky Sports эфирида.