Гвардиола: «Ливерпул» ҳамон пойгада. Кетма-кет икки мағлубият «Сити» ёки «Арсенал» билан ҳам бўлиши мумкин»
Пеп Гвардиола АПЛдаги чемпионлик кураши ҳақида гапирди.
«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 29-турида «Брайтон»ни мағлуб этди (4:0). Ўйиндан кейин «шаҳарликлар» бош мураббийи чемпионлик пойгасида фақат икки жамоа – «Сити» ва «Арсенал» қолгани ҳақидаги фикрларга қўшилмаслигини айтди.
«Ундай эмас. «Ливерпул» билан содир бўлган воқеа, яъни кетма-кет иккита мағлубият «Арсенал» билан ҳам, бизда ҳам бўлиши мумкин. Муҳими, биз ҳали ҳам пойгадамиз. Олдинда ҳали кўп ўйинлар бор», — деди испаниялик мутахассис.
«Ман Сити» АПЛ турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда ва пешқадам «Арсенал»дан 1 очкога ортда, аммо Манчестер клуби захирасида бир ўйин бор. «Ливерпул» эса «Сити»дан 2, «Арсенал»дан 3 очкога орқада.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар