26.04.2024 09:25
3974
Теглар
Гвардиола — «Брайтон» устидан ғалаба, де Брюйненинг голи ва чемпионлик ҳақида

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 29-туридан ўрин олган «Брайтон»га (4:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жамоани қадрлайман, чунки қандай рақибга қарши турганимизни биламан. «Брайтон» бу мавсумда кўплаб футболчиларини йўқотди. Ва шунга қарамай, улар жасурлик билан ўйнашади ва ҳеч қачон таслим бўлишмайди. 

Бу — биз учун яхши натижа. 4 та гол урдик, асосийси шу. Футболчиларга тўпсиз вазиятларда сабрли бўлишни айтгандик. Улар буни жуда яхши бажаришди.

Олдинда 5 та ўйин қолди. Жамоалар жуда тиғиз тақвимда ўйнамоқда. Қолган ўйинларнинг ҳар бирида ғалаба қозонишимиз шарт. Шу орқали чемпионликка яқинлашамиз.

Де Брюйненинг голи? Бош билан ажойиб зарба бўлди. Агар у яна буни синаб кўрмоқчи бўлса, хурсанд бўламиз», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар