Футзал бўйича Осиё кубоги дастлабки яримфинали доирасида мезбон Таиланд Тожикистонга қарши паркетга тушди.
Қизиқарли ўтган баҳсда ҳисоб мезбонлар томонидан очилган бўлса-да, Пайрав Воҳидов шогирдлари 3та жавоб голини уриб, 3:1 ҳисобида олдинда эди. Аммо таиландликлар мухлислар қаршисидаги баҳсда ўйин якунигача ҳисобни 3:3 кўринишига келтиришди.
Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармагач, жамоалар пеналтига таклиф этилди. Пеналтилар сериясида ҳам қўшниларимиз 3:1 ҳисобида олдинда бўла туриб туриб, якунда 5:6 ҳисобида мағлубиятга учрашди.
Шу тариқа, Таиланд дасталбки финалчига айланди. Финалда улар Ўзбекистон – Эрон баҳси ғолибига қарши паркетга чиқишади. Тожикистон эса мағлуб жамоа билан ўйнайди.
Футзал. Осиё кубоги-2024.
Таиланд – Тожикистон – 3:3. Пеналтилар бўйича: 6:5