25.04.2024 11:33
2310
Венансио Лопес: «Эрон билан баҳсга тайёргарликка етарли вақт бўлмади, аммо бир ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин» 

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Осиё Кубоги яримфинали доирасидаги Эронга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Ростини айтсам, Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик. Чунки кечаги баҳсдан сўнг бунга етарли вақтимиз бўлгани йўқ. Бироқ рақибимиз жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири эканини яхши биламиз. 

Рақибни қандай мағлуб этиш мумкин? Эронлик ўйинчиларнинг даражаси жуда юқори ва бу жамоани тўхтатиш жуда қийин. Ўйлашимча, бир беллашувда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Биз ўз мақсадимизга эриша оламиз», — деди испаниялик мутахассис.

Эрон — Ўзбекистон баҳси эртага, 26 апрел куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар