25.04.2024 14:44
4770
Теглар
«Легионерларимиз қўшимча куч беришди» — Кападзе ва Жалолиддинов Саудияга қарши баҳс олдидан

Ўзбекистон U-23 бош мураббийи ва жамоа сардори Жасур Жалолиддинов Осиё Кубоги чоракфинал доирасидаги Саудия Арабистонига қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

—  Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди ва биз ўйинга тайёрмиз.

Рақибимиз ўзига яраша кучли. Уар билан кўп ўйнаганмиз. Бироқ, биз ҳам ўз стратегиямиз ва режамиз бўйича ҳаракатланамиз.

2 йил ичида ҳар иккала жамоа ҳам ўзгарди, деб ўйлайман. Ўз ўрнида биз ҳам ўсишга эриша олдик ва тажриба тўпладик.

Легионерларимиз бизга қўшимча куч беришди. Аллақачон мослашиб улгиришди. Улар ҳатто ўтган учрашувда ҳам иштирок этишди. Эртага ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушади», — дейди Темур Кападзе. 

— Бу мусобақага узоқ муддат тайёргарлик кўрдик. Йилдан йилга ўз ўйинимизни шакллантириб, ўсишга эришдик. Ҳозирда ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпмиз. Бор эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган.

Футзалчиларимизнинг ғалабаси? Албатта бундан жуда ҳам хурсандмиз. Футзалчиларимиз ҳам биз ҳам бир жамоамиз ва халқимизни ғалаба билан хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Эртанги ўйинда уларга ҳам омад тилайман.

Биз халқимизнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турибмиз. Улар ғалабамиз учун дуода бўлишмоқда. Эртанги ўйинда рақиб жамоа мухлислари кўп бўлиши бизга босим бермайди, бор эътиборимизни ғалаба қозонишга қаратамиз», — дейди Жасур Жалолиддинов. 

Эслатиб ўтамиз, чоракфинал доирасидаги Саудия Арабистонига қарши баҳс эртага, 26 апрел куни Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар