«Ливерпул» Арне Слот билан шахсий шартнома шартларини муҳокама қилмоқда.
Аввалроқ 45 ёшли мутахассис «Ливерпул»да Юрген Клопп ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод эканлиги маълум қилинганди.
«Қизиллар» Слот учун 9 млн евро таклиф қилишди, бироқ «Фейеноорд» рад жавобини берди.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, инглиз клуби мураббийнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган Рафаэл Пимента билан музокараларни давом эттирмоқда.
Нидерландиялик мутахассис сешанба куни бўлиб ўтган дастлабки музокаралардан сўнг АПЛ клубига ўтишга рози бўлди.
«Ливерпул» айни дамда «Фейеноорд» билан товон пули масаласини муҳокама қилмоқда.
Слот 2021 йилдан бери «Фейеноорд»ни бошқармоқда. Унинг қўл остида Роттердам клуби Эредивизида чемпион бўлди ва ЕКЛда финалгача борди.