25.04.2024 10:18
2546
Теглар
«Барса» Ямални «ПСЖ»га сотмайди

«Барселона» Ламин Ямални «ПСЖ»га сотмайди.

Аввалроқ 16 ёшли вингернинг трансфери келаси ёзда парижликлар учун устувор вазифага айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган, эҳтимолий трансфер 200 млн еврога баҳоланаётганди. 

Diario Sport хабарига кўра, Ямалнинг агенти Жорже Мендеш бир неча ҳафта олдин «Барса»га «ПСЖ»нинг қизиқиши ҳақида маълум қилган. Бироқ Каталония клуби Ламин бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқишдан бош тортди, чунки футболчи яқин йилларда клубнинг асосий ўйинчиси ва юзига айланишига ишонишади.

16 ёшли испаннинг товон пули 1 млрд еврони ташкил этади ва «Барселона» уни камайтириш ниятида эмас.

Ямал ҳам ўз навбатида жамоани тарк этишдан манфаатдор эмас. Қайд этилишича, клуб ва футболчи шартномани 2030 йилгача узайтиришга оғзаки келишиб олишган. Амалдаги битим 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар