25.04.2024 19:12
2363
Анчелотти Хавининг «Барса»да қолиши ҳақида: «Тўғри қарор, у клубда яхши ишламоқда»

Карло Анчелотти Хавининг «Барселона»да қолишга қарор қилганига муносабат билдирди.

Хави бугун келаси мавсумда ҳам жамоада қолишини эълон қилди. 

«У «Барселона»да яхши ишламоқда ва клубни яхши билади. Фикримча, Хави тўғри қарорни қабул қилди», - дейди «Реал» бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, Хави январ ойида мавсум якунида клубдан истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар