Жота яна жароҳат олиб, сафдан чиқди
Диогу Жота янги жароҳат олди.
«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клоппнинг айтишича, португалиялик вингер «Фулҳэм»га (3:1) қарши ўйинда сонидан жароҳат олган. Ўша баҳсда Жота гол урганди.
Футболчи тахминан 2 ҳафтани ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Жота феврал ойида тиззасидан жароҳат олиб, яқиндагина сафга қайтганди. Соғайганидан бери у 4 та ўйин ўтказди, фақат биттасини асосий таркибда бошлади.
Премер-лиганинг ушбу мавсумида Диогу 21 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар