24.04.2024 17:54
1364
Теглар
Жиру «Лос-Анжелес» билан «1,5+1» кўринишида шартнома имзолади

Оливье Жиру ёзда Европадаги фаолиятини якунлаб, океан ортига кўчиб ўтади.

L’Equipe хабарига кўра, «Милан»нинг 37 ёшли ҳужумчиси «Лос-Анжелес» клуби билан шартнома имзолаган. Унга кўра, Жиру 2025 йилнинг декабр ойига қадар келишувга эришган ва томонлан шартномани яна бир йилга узайтириш имкониятига эга бўлади. Французнинг АҚШдаги йиллик маоши 3 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Жирунинг Франция миллий жамоасидаги собиқ жамоадоши Уго Льорис ҳозирда ушбу клуб дарвозасини қўриқламоқда.

Жиру жорий мавсум А Серияда 30 ўйинда 13та гол ва 8та ассист қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар