24.04.2024 15:10
2267
Венгер: «Хави кетишини эълон қилишга шошди. «Барса»га «ПСЖ» ва «Реал» билан ўйинларда омад келмади, аммо жамоа сифатида ўсаётганини кўрсатди»

Арсен Венгер Хавининг «Барселона»даги фаолиятини юқори баҳолади.

«Менимча, Хави «Барселона»да жуда яхши ишлади. Назаримда, у кетишини жуда эрта эълон қилиб юборди.

«Барса»га «ПСЖ» ва «Реал» билан ўйинларда омад кулиб боқмади, бироқ улар жамоа бўлиб ўсаётганликларини кўрсатишди», — деди «Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи L'Equipe нашрига берган интервьюсида.

Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг жавоб баҳсида Каталония клуби 1-бўлим ўрталаридан бошлаб озчиликда ўйнади ва «ПСЖ»га имкониятни бой бериб қўйди (1:4). Ла Лигадаги класикода (2:3) эса «Барса» қўшиб берилган дақиқаларда тўп ўтказиб, ютқазди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар