24.04.2024 09:24
1528
Почеттино: «Челси» 1-голдан сўнг жуда «юмшоқ» ўйнади, 3-голдан кейин эса таслим бўлди»

«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 29-туридан ўрин олган «Арсенал» (0:5) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Буни тушунтириш унчалик қийин эмас. Ўйин бошиданоқ курашмаганимизни ҳамма кўрди.

Тўп ўтказиб юборганимиздан кейин жамоа жуда «юмшоқ» ўйнади, деб ўйлайман. Стартдан жуда хафаман, чунки бизда энергия бўлиши керак эди.

Танаффусда иккинчи бўлимни бошқача бошлаш ҳақида гаплашдик, лекин жуда ёмон бошладик. Учинчи тўпни ўтказиб юборгач, таслим бўлдик. Ўйин охиригача футболчиларга қийин бўлди.

«Манчестер Сити»га қарши жуда яхши ўйнадик – фантастик баҳс бўлди. Аммо 3 кундан кейин жанг қилмадик. Эҳтимол, тўлиқ тикланмаганмиз.

Жамоа қаршилик кўрсата олмаслигини кўрсатди — бу муаммо.

«Арсенал» — жуда яхши жамоа. Лекин ўйлашимча, ўзимиз уларга ўйнаш ва вазиятлар яратиш учун барча имкониятларни бердик», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар