24.04.2024 23:02
1266
Теглар
«Милан» Пиоли ўрнига Тедескони таклиф этмоқчи

Доменико Тедеско «Милан»ни бошқариши мумкин.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «Милан» раҳбарияти мавсум якунида Стефано Пиолини истеъфога чиқаришга қарор қилган. Унинг ўрнига Доменико Тедеско номзоди кўриб чиқилмоқда. Клуб раҳбарияти вакилларидан Жерри Кардинале, Жорджио Фурлани ва Златан Ибраҳимович 38 ёшли германиялик мутахассиснинг номзодини маъқуллаган. Тедеско ҳозирда Белгия миллий жамоасини бошқармоқда.

Аввалроқ, Тедескодан ташқари номзодлар қаторида Марсело Галярдо («Ал-Иттиҳод») ва Кристоф Галтье («Ад-Дуҳайл») борлиги хабар қилинганди.

Доменико бунгача «Спартак» Москва ва «Лейпциг» клубларини ҳам бошқарганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар