Футзал бўйича Осиё кубоги дастлабки чоракфинал баҳси якунига етиб, Тожикистон ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди.
Пайрав Воҳидов мураббийлигидаги тожикистонликлар Таиландда ўтаётган Осиё кубоги дастлабки чоракфинал баҳсида Афғонистон устидан 2:1 ҳисобида зафар қучиб, яримфиналга йўлланма олишди. Яримфиналда уларни Таиланд - Ироқ ўйини ғолиби кутиб турибди.
Шу тариқа, Тожикистон ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Қўшниларимиз Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатида йўлланмани қўлга киритган дастлабки жамоа бўлди. Ўзбекистон ҳам турнирдаги натижасидан қатъи назар мезбон сифатида ЖЧ-2024да иштирок этади.
Маълумот учун, Тожикистон гуруҳ босқичида Япония ва Жанубий Кореяни ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллаганди.
Футзал. Осиё кубоги. Чоракфинал
Тожикистон – Афғонистон – 2:1
Голлар: Ризо Ҳусейнпур, 19 – автогол. Фарзод Маҳмуди, 23 (1:1). Файзали Сардоров, 47 (2:1).