Таиландда ўтаётган футзал бўйича Осиё кубоги чоракфинали доирасидаги учинчи ўйинда мезбонлар Ироқ миллий жамоасига қарши саф тортишди.
Бангкокдаги учрашувда ироқликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, учрашув якунига қадар ғалабани бой беришди. Мезбонлар биринчи бўлимда ҳисобни қисқартиргач, иккинчи бўлимда яна иккита гол билан камбэк амалга оширишди – 3:2.
Шу тариқа, Таиланд яримфиналга йўллама олиш билан бирга ЖЧ-2024га ҳам чиқди. Ироқ эса Ўзбекистон Ветнам учрашувида жамоамизнинг ғалабасини кутади. Шунда ироқликларда ҳам чоракфиналда мағлуб бўлганлар ўртасидаги плей-офф орқали битта йўлланмага эга чиқиш имконияти бўлади.
Футзал. Осиё кубоги. Чоракфинал.
Таиланд – Ироқ – 3:2
Голлар: Ворасак 18, Алонкорн 30, Тердсак 38 – Ал-Ҳусайнат 2, Сулаймон 15.