24.04.2024 12:12
968
Теглар
«Челси» АПЛда бир мавсумда ўтказиб юборган голлари бўйича клуб антирекордини ўрнатди

«Челси» Премер-лигада ўтказиб юборилган тўплар бўйича клуб антирекордини ўрнатди.

Маурисио Почеттино шогирдлари Англия чемпионатининг 29-тури доирасидаги ўйинда «Арсенал»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:5).

Натижада «Челси»нинг ушбу мавсумда ўтказиб юборган голлари сони 57 тага етди. Бу клуб тарихидаги энг ёмон натижа ҳисобланади.

«Челси» АПЛнинг бир мавсумида икки марта ўз дарвозасидан 55 тадан тўп ўтказиб юборган: 1994/95 ва 1996/97 йилги мавсумларда.

Эътиборлиси, голлар сони янада ошиши мумкин, чунки «кўклар» бу мавсумда Премер-лигада яна 6 та ўйин ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар