24.04.2024 09:23
3377
Теглар
«Арсенал» — АПЛнинг бир мавсумида уйда «Челси», «Ливерпул», «Сити» ва «МЮ»ни мағлуб этган иккинчи клуб

«Арсенал» АПЛнинг бир мавсумида ўз майдонида «Челси», «Ливерпул», «Сити» ва «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди.

Аввалроқ Премер-лига тарихида бундай натижани фақат «Блэкберн» уддалаганди — 1993/94 йилги мавсумда. Ўшанда жамоа якунда 2-ўринни эгаллаган.

Сешанба куни «тўпчилар» «Эмирейтс»да «Челси»ни тор-мор этишди (5:0). Бунгача «Арсенал» ўз майдонида «Ливерпул» (3:1), «Ман Сити» (1:0) ва «Манчестер Юнайтед»ни (3:1) устидан ҳам ғалаба қозонганди. 

34 ўйиндан сўнг лондонликлар 77 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 2-ўриндаги «Ливерпул»да бир, 3-поғонадаги «Манчестер Сити»да икки захира ўйини бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар