24.04.2024 20:26
2272
Теглар
Антонининг 95 млн еврога сотиб олиниши – тен Ҳагнинг «МЮ»даги энг ёмон трансфери деб топилди

Эрик тен Ҳаг бошқаруви давомида «Манчестер Юнайтед»нинг трансферлари баҳоланди.

ESPN талқинига кўра, Антони «Аякс»дан 95 миллион еврога сотиб олиниши тен Ҳаг амалга оширган энг муваффақиятсиз трансфер деб топилган. Бу трансфер ушбу мураббийнинг манчестерликлар бошқарувидаги трансферлар рейтингида 16-ўринда қайд этилган.

Андре Онананинг трансфери эса мураббий давридаги энг муваффақиятли трансфер деб топилган.

Трансферлар тўлиқ рейтинги билан танишинг:

1. Андре Онана (50,2 млн еврога «Интер»дан);

2. Тирелл Маласиа (15 млн еврога «Фейеноорд»дан);

3. Расмус Ҳойлунд (73,9 млн еврога «Аталанта»дан);

4. Лисандро Мартинес (57,37 млн еврога «Аякс»дан);

5. Алтай Байиндир (5 млн еврога «Галатасарой»дан);

6. Кристиан Эриксен (эркин агент);

7. Марсел Забитцер («Бавария»дан ижара);

8. Жек Батленд («Кристал Пэлас»дан ижара);

9. Жонни Эванс (эркин агент);

10. Мартин Дубравка («Ньюкасл»дан ижара 2,3 млн еврога);

11. Серхио Регилон («Тоттенҳэм»дан ижара);

12. Мэйсон Маунт (64,2 млн еврога «Челси»дан);

13. Ваут Вегорст («Бернли»дан 2,96 млн еврога ижара);

14. Софян Амрабат («Фиорентина»дан 9 млн еврога ижара);

15. Каземиро (70,65 млн еврога «Реал»дан);

16. Антони (95 млн еврога «Аякс»дан трансфер).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар