23.04.2024 13:54
24580
Теглар
Ямалнинг класикодаги эҳтимолий голи бўйича бош ҳакам ва VAR'дагиларнинг суҳбати эълон қилинди

Класикодаги шов-шувли эпизод бўйича ҳакамлар ўртасидаги суҳбат  эълон қилинди.

Ла Лига 32-турининг 28-дақиқасида «Барселона» вингери Ламин Ямал бурчак тўпидан «Реал» дарвозасига зарба берди. Ҳакамлар тўп чизиқни кесиб ўтган-ўтмаганини узоқ муҳокама қилишди ва бош ҳакам Сесар Сото Градо гол йўқлигини кўрсатди. 

Маrca нашри Сото Градонинг VAR'да ишлаган Хосе Мария Санчес Мартинес ва футболчилар билан суҳбатини келтирди. 

ВАР: «Келинг, текширамиз. Сесар, бироз кутинг, ўйинни давом эттирманг»

Сото Градо: «Биз кутяпмиз. Йўқ, голни автоматик аниқлаш тизими мавжуд эмас. Кутамиз. VAR'ни кутамиз, гол бўлгандир. Текширяпмиз. Йўқ, голни автоматик аниқлаш тизими йўқ»

ВАР: «Серхио, тўп Луниннинг қўлқопларига тегган жойида тўхтат. Кутиб туринг, биз ҳар томондан қараймиз, чунки бизда тўғри бурчак йўқ»

ВАР: «Юқоридан Луниннинг танаси кўринишни тўсиб қўйган. Яхши, бир сония кутинг. Биз ҳали ҳам далил излаяпмиз. 360 даража. Бу мос келмайди, бу мос келмайди, бу ҳам, бу ҳам, кейингиси ҳам, бу ҳам мос эмас, бу эса...»

Сото Градо: «Шошқалоқлик қилманг. Бу — жуда муҳим қарор, биз шошилмаяпмиз. Барча камераларни текширинг»

ВАР: «Бошқаларида йўқ. Бошқа камераларда йўқлигини тасдиқлай оламизми?»

Сото Градо: «Биз шошилмаяпмиз. Энг яхшиси — кутиш. Кутишимиз керак»

ВАР: «Сесар, биз ўйинни бурчак тўпи билан қайта бошлаймиз. Тўп чизиқни кесиб ўтганига ҳеч қандай далил йўқ, шунинг учун бурчак тўпи билан бошлаймиз. Бизда тўп дарвозага кириб кетганига ҳеч қандай далил йўқ. Бурчак зарбаси».

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар