23.04.2024 13:56
2301
Усэйн Болт: «Реал»нинг ЕЧЛдаги натижасидан хурсанд бўлдим, чунки «Сити»нинг яна треблга эришишини хоҳламайман»

Усейн Болт Жуд Беллингҳэмнинг «Реал»даги ўйинини юқори баҳолади.

«У янги буюк истеъдодлардан бири эканлигини исботлади ва бутун дунёни забт этмоқда. У Мадридга куч ва ўзгача истеъдодга тўла ҳолда келди. У кўплаб совринларни қўлга киритади ва катта муваффақиятларга эришади.

Сўнгги икки ўйинни кўрдимми? Албатта, улар ақл бовар қилмас эди! Чемпионлар Лигасидаги натижадан жуда хурсанд бўлдим, чунки биз «Сити» яна треблга эришишини хоҳламаймиз (Болт — «Манчестер Юнайтед» мухлиси).

Класико ҳам эмоционал бўлди, бу — Беллингҳэмнинг энг яхшилардан эканлигининг яна бир исботи. Мен унинг жуда қисқа вақт ичида қандай ажойиб ҳаракатлар қилганини кўрдим. Бу унинг улкан истеъдодидан далолат беради», — деди енгил атлетика бўйича 8 карра Олимпиада чемпиони.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар