23.04.2024 19:27
746
Унаи Эмери «Астон Вилла» билан келишувни 2027 йилгача узайтирди

Унаи Эмери Англиядаги фаолиятини давом эттиради.

Бирмингҳем клуби матбуот хизмати хабарига кўра, испаниялик мутахассис билан амалдаги келишув 2027 йилга қадар узайтирилган. 

Унаи Эмери жамоани 2022 йилнинг октябр ойидан буён бошқариб келмоқда. Клуб ҳозирда АПЛда 66 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Аввалроқ, «Барселона» Хави ўрнига Эмерининг номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар