23.04.2024 20:33
2472
Теглар
«Ливерпул» Арне Слот билан музокара ўтказди – Фабрицио Романо

«Ливерпул» мавсум якунида жамоани тарк этадиган Юрген Клопп ўрнига мураббий излашда давом этмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, клуб раҳбарияти «Фейеноорд» бош мураббийи Арне Слот билан музокара ўтказган. Нидерландиялик мутахассис Клопп ўрнига номзодлардан бири бўлиб турибди. 

«Томонлар дастлабки музокарани ўтказган, яна бир музокара яқин орада режалаштирилган», - дейилади инсайдер хабарида. 

Маълумот учун, 45 ёшли Слот икки кун аввал «Фейеноорд» билан Нидерландия кубоги соҳибига айланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар