Laureus World Sports Awards маросими бўлиб ўтди ва унда йилнинг энг яхши спортчилари аниқланди.
Новак Жокович йил спортчиси деб топилди. У 2023 йилда Аustralian Open, US Оpen ва «Ролан Гаррос»да ғолиб бўлди. «Катта дубулға»даги титуллар сони бўйича рекордчига айланди.
Сербиялик теннисчи соврин учун курашда футболчилар Лионел Месси ва Эрлинг Ҳоланд, пойгачи Макс Ферстаппен, енгил атлетикачилар Ноа Лайлс ва Армана Дюплантисни ортда қолдирди.
«Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм эса футболчилар орасида биринчи бўлиб «энг ривожланган спортчи» мукофотини қўлга киритди. Англиялик ҳавбеккача бу соврин бошқа спорт тури вакилларига насиб этган.
Жуд аёл футболчилар Салма Паралюэло («Барселона», Испания) ва Линда Кайседо («Реал», Колумбия), америкалик теннисчи Коко Гауфф, хитойлик сузувчи Цин Ҳайян ва шотландиялик енгил атлетикачи Жош Керрни ортда қолдирди.