23.04.2024 21:03
1620
Теглар
«Футболда муҳими – натижа». Тен Ҳаг «МЮ»ни пеналтилар серияси учун танқид қилинганини шармандалик деб атади

Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед» Англия кубоги финалига «Ковентри»ни пеналтилар сериясида мағлуб этиб чиққанини танқид қилган ОАВни шармандали ҳолат деб атади.

«МЮ» яримфиналда 3:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, асосий вақтда «Ковентри» билан 3:3 ўйнади ва пеналтилар сериясида рақибни мағлуб этиб, финалга чиқди.

«МЮ»нинг финалга қандай чиққани шармандали ҳолатми? Йўқ, аслида бизнинг бу ғалабамизга сиз – ОАВнинг муносабати шармандалик, деган бўлардим. Топ-футболда муҳими – натижа. Биз финалга фақат бу ўйинда муносиб бўлганимиз учун эмас, бутун турнирдаги иштирокимиз орқали эришдик.

Фақатгина 20 дақиқада ўйин тизгинини қўлдан чиқардик ва 3:3 ҳисоби қайд этилди. Якунда эса омад бизга кулиб боқди. Пеналтилар сериясида эса ўз кучимизни кўрсатдик ва финалга чиқдик. Икки йилда икки марта финалга чиқиш – ажойиб натижа. Бу сўнгги 4 йиллик мураббийлик фаолиятимдаги 4-финал. Финалга қандай чиққанимизга матбуотдаги фикрлар, изоҳлар эса – шармандали ҳолат», - дейди «Манчестер Юнайтед» устози.

Маълумот учун, Англия кубоги финалида Манчестер дербиси кузатилади. Финал 25 май куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар