24.04.2024 01:08
6217
Теглар
«Ал Айн» «Ал Ҳилол»ни ортда қолдириб, ОЧЛ финалига йўл олди

Осиё Чемпионлар Лигаси Ғарб минтақасида яримфинал баҳси якунланди. 

«Ал Айн» сафарда турнир фаворити «Ал Ҳилол»га ютқазганига қарамай, ўз майдонидаги ғалаба эвазига финалга йўл олди. 

БАА клубининг финалдаги рақиби 24 апрел кунги «Йокоҳама» — «Улсан» ўйинида аниқланади. Дастлабки баҳсда кореяликлар минимал ҳисобда устун келишган. 

ОЧЛ. Яримфинал. Жавоб баҳси

Ал Ҳилол (Саудия Арабистони) Ал Айн (БАА) 2:1

23 апрел, «Кингдом Арена»

Голлар: Невеш (4, пеналти), Ад Довсари (51) — Эрик (12). 

Ал Ҳилол – Буну, Абдулҳамид, Ал Булайҳи, Томбакти, Аш Шаҳрони (Канно, 76), Милинкович-Савич, Рубен Невеш, Салим Ад Досари (Ал Бурайк, 90+1), Майкл Ричард, Малком, Аш Шаҳри (Ал Фараж, 46).

Ал Айн – Эйса, Ҳошимий, Куаме, Пак Ён У, Эрик (Жума, 18), Нодир, Паласиос, Барман (Волид, 69), Ромеро (Шокир, 90+2), Ал Аҳбоби, Раҳими.

Огоҳлантиришлар: Куаме (3), Ал Аҳбоби (19), Ад Досари (38), Эйса (90+10). 

Биринчи ўйин — 2:4.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар